СОҲИБҚИРОН ҲИКМАТЛАРИ
TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
СОҲИБҚИРОН ҲИКМАТЛАРИ
Йиллар ўтиб, давру даврон алмашиниб, тарих янгиланиб борган сари буюк бобомиз Соҳибқирон Амир Темур сиймоси кўз ўнгимизда тобора равшан тортиб, тиниқлашиб, янада маҳобатли куч-қудрат ва мукаммаллик тимсолига айланиб бормоқда.
Набижон Солиев, филология фанлари номзоди, доцент.
Достонбек Исмоилов, ТАТУ Фарғона филиали 3-босқич талабаси.
Ҳа, баланд тоғлар шукуҳи ва салобати ундан узоқлашиб борган сарингиз кўз олдингизда янада буюклик касб этгани сингари бобомиз Амир Темур Кўрагон сиймоси ҳам мустақиллигимиз шарофати билан ўзининг баланд қадр-қимматига, юксак мартабасига эга бўлди. Бугунги ёш авлод Соҳибқирон деганда тенгсиз азму шижоат, мардлик ва донишмандлик рамзи бўлган нурли сиймони, кучли иродаси ва ақл-идроки билан йирик салтанат барпо этиб, давлатчилик борасида ўзидан ҳам амалий, ҳам назарий мерос қолдирган маънавий баркамол инсонни кўз олдига келтиради. Ҳақиқатан ҳам, агар бобомизнинг маънавий олами юксак ва беназир бўлмаганда, илму фан, маданият, бунёдкорлик, дин ва маърифат ривожига бу қадар салмоқли ҳисса қўша олмаган бўлар эди.
Узоққа бормайлик, Соҳибқироннинг ўз қўллари билан яратилган “Темур тузуклари” китобининг ўзи бу борадаги барча саволларга жавоб бера олади. “Шахсан мен “Темур тузуклари”ни ҳар гал ўқир эканман, — дейди Президентимиз И.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида, — худдики ўзимга қандайдир руҳий куч-қувват топгандек бўламан. Ўз иш фаолиятимда бу китобга такрор-такрор мурожаат қилиб, ундаги ҳеч қачон эскирмайдиган, инсон маънавияти учун бугун ҳам озиқ бўладиган ҳикматли фикрларнинг қанчалик ҳаётий эканига кўп бор ишонч ҳосил қилганман”.
Биз бу китобни мутолаа қилар эканмиз, Амир Темурнинг кураги ерга тегмаган баҳодир саркарда, йирик давлат арбоби бўлиш билан бирга, қонуншунос, истеъдодли меъмор, уста нотиқ ва руҳшунос бўлганига ҳам ишонч ҳосил қиламиз. Агар унинг қалбида туғилган она ватанига, киндик қони тўкилган тупроққа меҳр-муҳаббати бўлмаганда, бу каби ишларни бажаришга тоғдек журъату жасоратни тополмаган бўлар эди албатта.
Амир Темурнинг ўзи ҳаётлик пайтида яратилган тарихий китобларни, шунингдек, ундан кейинги асрларда дунёга келган асарларни мутолаа қилсак, унинг бир қатор маънавий фазилатларга эга бўлган мурувватли ва донишманд инсон бўлганини кўрамиз. Бироқ бу борада энг кўп маълумот берадиган манба, бизнингча, унинг келажак авлодларга ёзиб қолдирган ўгит ва панд-насиҳатларидир. “Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши, минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир”, “Қилмоқчи бўлган ишларини қилмасдан қолдирмасинлар. Агар бирор ишни қилмасликка сўз берар эканлар, яқинига ҳам йўламасинлар. Хотирдан чиқмасинким, тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди” сингари сўзлар кишини ирода соҳиби бўлишга чақиради, ўз олдига қатъий мақсад қўйиб, уни рўёбга чиқариш ниятида олдинга интилиш кутилган натижани қўлга киритишга олиб келишини таъкидлайди. Бизнинг фикримизча, бу ўгитлар ҳозирги бозор муносабатлари шаклланаётган бир даврда ҳам алоҳида аҳамият касб этади.